Америкалик собиқ боксчи Майк Тайсон Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказида қурилаётган Gardens Residence турар жой мажмуасидан ўзига уй сотиб олди. Бу ҳақда бино девелопер компанияси маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Маълумотларга кўра, мутлақ вазн тоифасининг собиқ чемпиони 2020 йил бошига қадар қуриб битказилиши кутилаётган апартаментдан харид қилган. Мазкур уй премиум классдаги ҳашаматга эга бўлиши айтилмоқда.
Олдинроқ Тошкентда «Тайсонга қўшни бўлишни истайсизми?« ёзуви туширилган рекламалар пайдо бўлганди. Компания вакили бу шунчаки айтилган гап бўлмаганини билдирган.
Изоҳ (0)