Россиянинг Ил-20 самолёти Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинига тегишли С-200 қирувчи ракетаси ёрдамида уриб туширилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенковнинг сўзларига асосланиб «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Россия самолёти орқасига яширинган исроиллик учувчилар уни Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшини ўқига тутиб берди. Натижада эса F-16’дан кўра бир неча бор самарали қопламага эга Ил-20 С-200 мажмуасига эга ракета ёрдамида уриб туширилди», — дейди Игорь Конашенков.
Унинг сўзларига кўра, 17 сентябрь куни соат 22:00 атрофида Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг тўртта F-16 самолёти Латакия шаҳридаги Сурия объектлари бўйича бошқариладиган авиацион бомбаларга зарба берди.
«Нишонга олиш Ўртаер денгизи томондан ўрта баландликда амалга оширилди», — дейилади хабарда.
«Исроил самолётлари била туриб ушбу ҳудуддаги кема ва ҳаво кемалари учун хавфли вазиятни юзага келтирди. Бомба отиш Франциянинг ‘Оверн’ фрегати ва Россиянинг қўнишга тайёрланаётган Ил-20 самолётига яқин жойдан амалга оширилди», — дейди Игорь Конашенков.
Қайд этилишича, самолётнинг уриб туширилиши оқибатида 15 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Ил-20 қулаган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)