14 сентябрь, жума куни АҚШнинг шарқий соҳилларига ёпирилган «Флоренс» тропик довули қурбонлари сони 32 кишига етди, деб ёзади «Газета.ru».
Бундан ташқари, Шимолий ва Жанубий Каролинадаги ярим миллиондан зиёд уйлар ҳамон электр токисиз қолмоқда.
Ушбу штатларнинг 27 мингдан ортиқ аҳолиси айни вақтда вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.
«Флоренс» аста-секинлик билан ўз кучини йўқотмоқда, бироқ ҳозир энг катта муаммони селлар келтириб чиқармоқда.
Изоҳ (0)