АҚШ давлат департаменти раҳбари Майк Помпеонинг маълум қилишича, мамлакат 2019 йилда қочоқларни қабул қилиш квотасини 30 мингтага камайтиради, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Жорий йилда ушбу квота бўйича 45 минг нафар қочоқ қабул қилинган эди.
Қайд этилишича, АҚШда ҳозирги кунда 800 минг бошпана сўраётган киши мавжуд, улар ўз сўрови бўйича қарор қабул қилинишини кутмоқда.
2000 йилдан бери АҚШда 1,5 миллион нафар қочоқ қайд этилган.
Майк Помпеонинг таъкидлашича, 2017 йилда мамлакат 8 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ижтимоий ёрдамга йўналтирган.
Изоҳ (0)