Ўзбекистонда бир суткадан ортиқ ишламай қолган Uzcard тизими тўлиқ ишлай бошлади.
Бугун, 17 сентябрь соат 8:00 атрофида тизимнинг қисман ишлай бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Эндиликда Uzcard орқали онлайн тўловларни амалга ошириш, картадан картага пул ўтказиш каби турли операцияларни бажариш мумкин.
Аввалроқ, Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) бош директори Аҳрор Маҳмудов Uzcard тизими яқин соатлар ичида ишлай бошлашини маълум қилган эди.
Марказий банк вакилларининг маълум қилишича, Uzcard фаолиятида юз берган муаммо эътиборсиз қолдирилмайди. Қонунчиликка ўзгаришлар киритилади.
Изоҳ (0)