Беларусь республикасининг «Белкоммунмаш» компанияси синовдан ўтказиш учун Тошкентга электр автобусини тақдим этади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Аввалроқ, ҳокимлик матбуот хизмати Тошкент шаҳар в.б. ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва «Белкоммунмаш» бош директори Владимир Король келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган учрашув ҳақида хабар қилган эди.
Владимир Королнинг таъкидлашича, электр автобуси экологик тоза транспорт воситаси бўлиб, у 5−7 дақиқада зарядланади. Электр автобус видео кузатув тизимлари, GPS-навигация ва иқлим назорати билан жиҳозланган.
«Ўзбекистон президенти учун кичик тақдимот ўтказдим. Мен унинг муқобил энергия манбалари ҳақида хабардорлиги ва бу соҳада аниқ режалар ҳақида ўйлашидан қойил қолдим», — деди «Белкоммунмаш» компанияси раҳбари.
Компаниянинг электр автобуси инновацион йўловчи транспорт воситасидир. Шу билан бирга, у троллейбус ва автобуснинг афзалликларини бирлаштиради.
«Белкоммунмаш» компанияси МДҲ давлатларида ер шаҳар электр транспортини ишлаб чиқарувчи этакчи компаниялардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)