Нормaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ раҳбарлари, ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари қуйидаги мазмундаги банд қўшилиши мумкин:
«65. ‘Ўзагрокимёҳимоя’ акциядорлик жамияти».
Изоҳ (0)