Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекинстонга ташрифини якунлаб, Минскка жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Беларусь раҳбарининг самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан учиб кетди. Лукашенко аэропортга Ўзбекистон Президентининг «Қайнарсой» қароргоҳидан келди. Уни самолёт трапигача Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.
Александр Лукашенко 12 сентябрдан бери Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турганди.
Изоҳ (0)