«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан йўлсозларга қулайликлар яратиш, уларнинг фаолиятида иш унумдорлигини янада ошириш мақсадида 20 та замонавий махсус хизмат автомобили фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Isuzu русумидаги мазкур хизмат автомобиллари 16 йўловчи сиғимига эга. Юк кўтариш қуввати 3 тонна 450 килограммни ташкил этади. Юқори тезлиги 90 километр соатдан ошади. Ёқилғи сарфи 100 километрга 20 литрни ташкил қилади.
Бундан ташқари, иш қуроллари жойлаштириш учун махсус жойлар ҳам мавжуд бўлиб, у йўл хўжалигида керакли бўлган ускуналарни ўрнатиш ва ташишга мўлжалланган.
Мазкур замонавий автомобиллар корхоналардаги эскирган техникаларни янгилаш дастури бўйича харид қилинди ва тармоқнинг ҳудудий бўлинмаларига тарқатилди.
Изоҳ (0)