13 сентябрь куни 15:25 да Тошкентнинг Миробод туманида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидаги «Корзинка» супермаркети яқинида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, унинг натижасида бир киши ҳалок бўлди, уч киши жабрланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Spark автомобили ҳайдовчиси 48 ёшли Комилжон К. тезлик режимини бузди, оқибатда бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилди. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи оғир тан жароҳатларини олиб, воқеа жойида вафот этди. Уч нафар йўловчи турли даражадаги шикастланишлар билан касалхонага етказилди. Икки нафар жабрланувчининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)