• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зарафшонда ўғил онасини «ишқий SMS» сабаб пичоқлаб ўлдирди

    Судда судланувчи З. Ражабов онаси Ф. Холмаматовани ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдиргани ва сингиллари Гулчеҳра ва Гулбону Ражабоваларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилгани аниқланди, деб хабар бермоқда UzNews.

    Фото: «UzNews

    Фото: «UzNews

    Бу совуқ хабар қулоққа чалинган заҳотиёқ кишининг юраги орқага тортиб кетади, дафъатан сесканиб тушасан, киши. Ахир, халқимиз онага қўл кўтариш тугул унинг юзига тик қарашни ҳам оғир гуноҳ деб билади.

    Аммо ҳаётда яхшиликлар, қувончу шодликлар билан бирга кутилмаган фожиалар ҳам учраб туради. Ҳаётда тўғри йўлдан адашмаслик, хатога йўл қўймаслик учун бу каби фожианинг келиб чиқиш сабабларидан огоҳ бўлиш фойдадан холи эмас.

    Аввало шуни ай­­тиш керакки, хал­­қи­миз марҳум ва марҳумалар ҳақида ёмон сўз айтишни гу­ноҳ деб билади. Начора, уш­бу фожианинг асл моҳиятини ош­кор қилиш учун миллий табиатимизнинг ана шу таомилидан четга чиқишга тўғ­ри ке­лади. Биз бунинг учун муҳтарам газетхондан олдиндан узр сўраймиз.

    Ҳаким (исм-фамилиялар ўз­гартирилди) билан Фарида 1996 йилда турмуш қу­ришганди. Аввал ўғиллари Зокир дунёга келди. Кейинчалик эса, қизлари Гулчеҳра билан Гулбону туғилди. Уларнинг ои­ласи тинч, осуда турмуш кечиришаётганди. Ўғил-қиз­лар бўй чў­зиб, вояга етаётганди. Бировдан олдин, бировдан ке­йин дегандай, рўз­ғор ўтиб турганди. Бирон нарсадан зориқиш йўқ эди. Оила бошлиғи Ҳаким рўзғор юкини бўйнига олиб, тиним билмас, топармон-тутармон эди.

    Хонадондан қаттиқ-қуруқ гап таш­қарига чиқмасди.

    Бироқ кўз тегдими, оиладаги тинч-тотувлик, аҳил-иноқлик кутилмаганда, остин-устун бўлиб кетди.

    Фариданинг акаси Тошкентда дўкон очган бўлиб, савдо ишларини юритишга синглисини чақиргани, бир томондан, яхши эди. Ҳар ҳолда туғишган синг­лиси-да, ишонч­ли. Иккинчи томондан, Толибжон пойтахтда синглим жиянларимни ўқи­тиб олади, деган фикрга ҳам борганди. Шу сабабли Ҳаким Зарафшон шаҳрида қо­либ, хотини билан болаларини олис Тошкент шаҳрига кўчиб кетишига қаршилик қилмади.

    Фарида болалари билан Толибжоннинг уйига жойлашишди. У дўконда сав­до-сотиқ билан шуғуллана бошлади. Зокир коллежларнинг бирига ўқишга кирди.

    Гулчеҳра билан Гулбону мактабга қатнашарди. Кунлар, ойлар шу тариқа бир зайлда ўтиб бораётганди.

    Уларнинг Тошкентда яшай бошлаганига бир ярим йил бўлганда... Ўшанда Толибжон тўнғич қизини узатаётганди. Ҳовлида меҳмонлар кўп эди. Бир пайт Зокир онаси четга чиқиб, ким биландир телефонда гаплашаётганини сезиб қолди. Кейин эса, у пайт пойлаб онасининг телефонига келган қўнғироқларни текшириб кўр­ди. Телефонда иш­қий "SMS" хабарлари кўп эди...

    Эндигина 17 ёшга тўлаётган Зокир узоқ ўйлади. Отаси онасининг бу ишларини сезиб қолса, охири яхшилик билан тугамаслиги аниқ. Ўша бегона эр­­какка қўнғироқ қилиб, онасини тинч қўйишини сўради. Лекин бунинг эвазига у ҳақорат эшитди. Бу унинг кўнг­лига жуда оғир ботди. Оиланинг кейин­ги тақдири ҳам кўзига кўринмади. Ота­­сига қўнғироқ қилиб, рўй берган воқеа­лардан хабардор қилди.

    — Шундан сўнг мен Фариданинг телефон сўзлашувларини алоқа компа­ния­­сидан текширтирдим, — дейди даст­лабки терговдаги кўрсатмада гу­воҳ Ҳаким Ражабов. —  Турмуш ўртоғим Фарида Холмаматова бегона эркак билан ўт­тиз кун ичида тўқсон маротаба гаплашган экан.

    Кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб ол­маган бўлса-да, эрли аёлнинг бегона эркак билан кўп маротаба телефон орқа­ли алоқада бўлгани қани айтинг, кимда шубҳа уйғотмайди?!. Яна ўғли Зокир гувоҳ бўлган SMSлар-чи?!

    Тақдир синовига тан берган Ҳ. Ражабов биратўла ҳаммасига қўл силтайди.

    Фарида билан бошқа-бошқа яшашга аҳд қилади. Шундай бўлади ҳам. 2015 йилнинг ноябрь ойида Фарида қизлари билан Зарафшонга қайтиб ке­лади. Зокир коллежда ўқиётгани боис Тошкентда қолганди. Ота Ҳ. Ражабов шаҳарнинг 2-кичик туманида, Фарида эса, қизлари билан 6-кичик туманда кўп қа­ватли уйда алоҳида яшашарди.

    Кунларнинг бирида Гулбону онаси билан тилла тақинчоқ устида жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг у уйдан аразлаб чиқиб кетади ва дугонасиникида яшай бошлайди. Буни эшитган Ҳаким қизини топиб, уйига бошлаб ке­лади. Ўтган 2017 йилнинг ёз ойида ўқишни тугатган Зокир Зарафшонга қай­тади ва тўппа-тўғри отасининг олдига боради. Шу тариқа Ҳаким ўғли Зокир, қизи Гулбону билан бирга яшай бошлайди.

    Худо қарғаган ўша кун Зокир дўстлари Равшан ва Адҳам билан истироҳат боғидаги ошхонада овқатланишади. Улар бир бакалдан пиво ичишади. Орадан бир соатлар ўтгач, улар «Шарқ» ошхонасига киришади-да, яна пиво ичишади.

    Равшан билан Адҳам Зокирга сингилларининг юриш-туриши тўғрисида билганларини оқизмай-томизмай гапириб беришади.

    Отаси билан онаси алоҳида-алоҳида яшаётгани Зокирнинг ўтирганда ҳам, турганда ҳам хаёлидан нари кетмасди. Буниси етмаганидек, сингиллари ҳақи­даги совуқ гаплар уни буткул карахт қи­либ ташлади.

    У ярим тунда уйига қайтгач, отасидан синглиси Гулбонуни қаергадир кет­ганини эшитиб, юрагини тўлдирган шубҳа-гумони ўн чандон ошади. Шундан сўнг ота-ўғил Гулбонунинг қўл телефонига қўнғироқ қилишди. Улар қай­та-қайта қўнғироқ қилишганига қарамай жавоб бўлмади, Гулбонунинг телефони ўчирилганди. Шундан сўнг Зокир ухлаб қолганда, эҳтимол, яхши бў­ларди. Лекин у жаҳл аралаш отасига «қизларингиз бузилиб кетган», деганини ўзи ҳам билмай қолди. Бундан ғазаби қўзиган ота ўғлининг юзига тарсаки туширди.

    Ғазабдан юзлари бўғриқиб кетган Зокир меҳмонхонадаги шкафда турган қора дастали пичоқни олиб, эшикка отилди. Отасининг қаршилик кўрсатгани, йўлдан қайтаришга урингани ҳеч қандай фойда бермади. Зокир ақлдан озгандек қиёфада, қўлида пичоқ билан кўчага чиқди...

    ... Уй эшиги тақиллагач, ухлаб ётган Фарида ўрнидан туриб, уни очади. Зокир ичкарига киргач, нариги хонада ётган Гулчеҳра бемаҳалда ким келганлигини онасидан сўрайди. Фарида унга жавобан «аканг, Зокир келди», дейди.

    Уйга кирган ўғлини она елкасидан қу­чиб юзидан ўпади ва «ичибсан-да» дейди.

    Ўғил онасига жавобан дўстлари билан озроқ ичганини, отаси билан жанжаллашиб қолганини айтади. Буни эшитган заҳотиёқ Фариданинг авзойи бузилиб, болаларининг отасини қар­ғашга тушади. Шундан сўнг у меҳмонхонага кираётганда, Зокир апил-тапил чўнтагидан пичоқни олиб, онасининг ўнг биқинига бир маротаба санчади. Ожиза аёл кутилмаган пичоқ зарбидан бақириб юборади. Зокир эса, буткул ўзини йўқотиб қўй­ганча онасининг дуч келган жойига пи­чоқ санча бошлайди. Бу мудҳиш воқеани кўриб турган Гулчеҳранинг эсхонаси чиқиб кетади. У "дод" солганча онасини ажратиб олишга уринади, лекин Зо­кир қўлидаги пичоқ билан унга ҳам ҳамла қилади ва жароҳат етказади — яқи­нида турган синглиси Гулбонуга ҳам бир неча маротаба пичоқ уради.

    Суд-тиббий экспертизасининг 2017 йил 20-сентябрдаги хулосасида марҳу­ма Ф. Холмаматовага оғир тан жароҳати етказилгани қайд этилган.

    Жабрланувчи Гулчеҳра Ражабованинг ўнг елка ва ўнг қўл мускулларида санчиб кесилган кўринишдаги оғир жа­­­роҳатлар борлиги аниқланган. Жабр­ланувчи Гулбону Ражабованинг кўй­­лаги олд юзасида олтита санчма-кесма мато жароҳатлари бўлиб, улар ўткир санчма-кесма жисмлар таъсирида юзага келган жароҳатлар эканлиги экспертиза хулосаларида баён этилган.

    Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи З. Ражабов жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда онаси Ф. Холмаматовани ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдирган. Шунингдек, у сингиллари Гулчеҳра ва Гулбону Ражабоваларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

    Суд судланувчи З. Ражабовни Жи­ноят­ кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди, 25,97-моддаси 2-қисми «а», «г», «ж»  бандлари ва 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни со­дир этганликда айбдор деб топди. Ун­га нисбатан қўйилган ҳар бир модда бўйича алоҳида-алоҳида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади, Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қў­шиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

    Юқорида баён этилган аянчли фожиани ўқиган ҳар бир ўқувчининг кўнглида бир-биридан оғриқли саволлар пай­­­до бўлади. Хўш, эндигина вояга етган Зокир нега онасининг қотилига айланди? Бунинг сабаблари нима билан изоҳланади? Бу фожианинг юз беришида фақат у айбдорми?!

    Бу саволларга жавоб излаганда, аввало, ҳар бир ўқувчида бу фожианинг рўй беришида минг йиллик оилавий қад­риятларга беписандлик билан қа­раш, янаям аниқроқ айтганда, бевафолик, оила, фарзандлар олдидаги масъулиятни ҳис этмаслик сабаб бўл­ган, деган фикр туғилади.

    Аслида, ҳаммаси ота — Ҳаким Зарафшонда қолиб, хотини ва фарзандлари Тошкентда яшагандан бошланган. Айнан ўша пайтда оиланинг устунларига дарз кетган. Нега деганда, оилада — оиланинг раҳбари отанинг ўрни, жавобгарлиги йўқолган. Бошқача айтганда, оилада бўшлиқ юзага келган. Бу эркинликни ўзича тушунган Фарида аёллик шаъни, қадр-қиммати, оилада она сифатидаги масъулиятини унутиб қўйган, нопок йўлга қадам босган...

    Зокир — қўли қонга ботган қотил, унинг айбини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Лекин чуқурроқ мулоҳаза юрицак, у ўз-ўзидан бундай оғир жиноятга қўл урмагани аён бўлади. Аниқроқ айтганда, у оиласидаги иснодни кў­­тариш, бу тақдир синовини сабр билан енгиб ўтишга ожизлик қилган.

    Бу фожиани баён этишдан мақсад шуки, оилавий қадриятларга ҳамиша юксак ҳурмат, содиқлик билан муносабатда бўлиш керак. Оилада ота ё она оилани тутиб турган, унинг тинч-тотувлигини таъминлайдиган қадриятларга нописандлик билан қараши ҳеч қачон беиз кетмайди, кутилмаган оғир фо­жиаларни келтириб чиқаради.

    Фахриддин ХАЛИЛОВ,жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судининг судьяси

    14.09.2018, 20:37   Изоҳ (0)   167130
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг Миробод туманидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлиб, уч киши жабрланди

    14.09.2018, 20:24

    APTLD юбилей саммити Тошкентда бўлиб ўтади

    14.09.2018, 20:11

    Ўзбекистонда йўлсозларга махсус автомобиллар берилди

    14.09.2018, 19:47

    Александр Лукашенко давлат раҳбарлари орасида биринчи бўлиб Шавкат Мирзиёевнинг Чорвоқдаги шахсий қароргоҳига ташриф буюрди

    14.09.2018, 19:36

    «O‘zbekiston 24» орқали танқид қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари лавҳа муаллифларини судга бермоқчи

    14.09.2018, 19:24

    Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши ташкил этилди

    14.09.2018, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04

    Тошкентда Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:40

    Россия Швеция билан ядровий қурилмалар келишувини бекор қилди

    Дунё | 28 июн, 20:20

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46

    Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:40

    Неймар Бразилия терма жамоасига қайтадими? Анчелотти жавоб берди

    Спорт | 28 июн, 19:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.