Беларусь президенти Александр Лукашенко чет давлатлар раҳбарлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шаҳар ташқарисидаги шахсий қароргоҳига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «БЕЛTА» Беларусь Телеграф Агентлиги.
«Қайнарсой» қароргоҳи Тошкентдан 90 км узоқликда, ғарбий Тяньшань тоғи этакларидаги Чорвоқ сув омбори ёқасида жойлашган.
Қароргоҳ денгиз сатҳидан 900 м баландликда жойлашган. Ҳудудда бир нечта турар жой иншоотлари, вертолёт майдони ва причал бор.
«БЕЛТА» маълумотларига кўра, бунгача Шавкат Мирзиёев «Қайнарсой»га чет эл етакчиларини таклиф қилмаган.
Изоҳ (0)