Бельгиянинг Левен университети олимлари Tesla Model S седанининг ҳимоясини бузиш усулини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Электрокар автомобилга симсиз боғланиш орқали ҳимояланган код юборувчи калит осгич ёрдамида ёқилади.
Экспертларнинг аниқлашича, машинанинг ҳимоя тизимида заиф алгоритмдан фойдаланилади. Тадқиқиотчилар машинага бузиб кириш учун ихтиёрий калит осгичдан иккита кодни олиш кераклигини тушунди. Олинган кодлар ёрдамида ихтиёрий жуфтликлар комбинацияси учун барча эҳтимолий калитларни териш мумкин. Натижада олимлар ҳажми олти терабайтга тенг калитлар жадвалига эга бўлган. Керакли калитни эса икки сониядан кам вақт ичида теришга муваффақ бўлинган.
Tesla’ни «бузувчи» тўпламни тадқиқот муаллифлари 600 долларга баҳолаган. Унинг таркибига Yard Stick One ва Proxmart рақам аниқлагичлари, Raspberry Pi мини-компьютери, қаттиқ диск ва бир нечта аккумулятор кирган.
Изоҳ (0)