Каталония ҳукумати йўловчиларни ҳайдовчисиз ташийдиган автобуслар ҳаракатини йўлга қўйди. Ҳайдовчисиз электробус синовлари бир нечта шаҳарда бўлиб ўтади, уларнинг биринчиси Сан-Кугат-дель-Валес бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Кейинчалик, сентябрь ва октябрь ойларида автобус Тарраса, Сабадель, Жирона, Реус, Эль-Вендрель, Марторель ва Вик шаҳарларига йўл олади.
Каталония ҳукумати вакилларининг маълум қилишича, «келажакнинг мобиллигини кўрсатиш» учун ана шундай ҳаракат воситалар синовини бошлаш муҳим саналади. Шунингдек, таъкидланишича, электр транспортга ўтиш йўлида инфратузилмани шакллантириш ҳам зарур.
Каталонияда мустақил электробуснинг синови фуқароларга ҳайдовчисиз транспорт билан танишишга имкон беради, шунингдек, мутассаддиларга автобусни шаҳарга мослаштириш учун керак бўладиган ўзгаришларни таҳлил қилишга ёрдам беради.
Èrica номини олган автобус 12 кишига мўлжалланган. У жисмоний имконияти чекланган кишилар учун жиҳозланган.
Изоҳ (0)