Эрон Ўзбекистон автомобилларини импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида маълум қилинди, дея хабар беради Spot.
Хабарга кўра, Эрон автобус ва юк парки жиддий янгиланишга муҳтож, шу боис мамлакатнинг Sepehr Meshqat Caspian компанияси Ўзбекистон авто ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёр.
Биринчи босқичда Эрон компанияси «Ўзавтосаноат» маҳсулотларининг бир неча намунасини сотиб олишни режалаштирмоқда. Кейинчалик эса автомобилларни йиғилган ва ярим йиғилган ҳолда импорт қилишни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)