Mercedes-Benz компанияси янги авлод GLE йўлтанламасининг навбатдаги тизерини эълон қилди, деб ёзади «Мотор». Унда машинанинг олд қисмини ва янги, тўлиқ ёруғлик диодли бош оптикани кўриш мумкин. Янги автомобиль жорий йил октябрь бошида оммага тақдим этилади.
Янги авлод Mercedes-Benz GLE’нинг ўзига хос жиҳати кўндаланг мустаҳкамлик стабилизатори бўлмаган E-Active Body Control гидропружинали илмоқ бўлади. Йўлтанламаслик имкониятларини яхшилаш учун, модель электрон бошқариладиган уланишли марказий дифференциал билан, шунингдек, опционал икки поғонали тақсимлаш қутиси билан жиҳозланади.
Жойидан юрмай қолишга қарши тизим ишининг алоҳида режими шарофати билан, Mercedes-Benz GLE масалан, қумдан мустақил равишда чиқиб олади. Машина ирғиб, ҳайдовчига ёрдам беради.
https://youtu.be/KA3MrM3pd6U
Изоҳ (0)