Урганч шаҳрининг транспорт воситалари серқатнов бўлган чорраҳаларига ўрнатилган видеокузатув камералари қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишни бошлади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Ушбу камералар светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланган, узлуксиз чизиқни босган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳамда «тўхтаб туриш тақиқланади» йўл белгиси талабларига бўйсунмаган ҳайдовчилар бошқарувидаги автомототранспорт воситаларини қайд этиб бориши режалаштирилган.
Яқин кунлар ичида Хоразм вилоятининг бошқа шаҳар ва туман марказларида ҳам транспорт воситалари серқатнов бўлган чорраҳаларда видеокузатув тизими жорий қилинади.
Изоҳ (0)