Тошкентда ижтимоий тармоқда хотинининг номидан аккаунт очиб, уни таҳқирловчи маълумотни жойлаштирган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Ички ишлар идораларига Нигора Р. мурожаат қилиб, ўзаро жанжалдан сўнг унинг номига ижтимоий тармоқда саҳифа очган ва у ерда шаъни, қадр-қимматини таҳқирловчи маълумотни жойлаштирган турмуш ўртоғига нисбатан чора кўришни сўраган», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан 35 ёшли Аҳрор Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақоратлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)