Американинг Армормах фирмаси Dodge Charger Hellcat седанининг ўқ ўтказмайдиган кўринишини яратди. Автомобилни B7 тоифасига асосан ҳимоялаш мумкин. Машина 7,62 калибрли қуролдан отилган ўқни ва граната портлашини ўтказмайди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Автомобилга зирҳли ойна, Run Flat шиналари, ялтировчи маёқлар, шунингдек, ёқилғи бакининг, электрон бошқарув блокининг, радиатор, аккумулятор ва двигателнинг қўшимча ҳимояси ўрнатилган. Машина учун қўшимча равишда ташқаридан ҳаво киришини тўлиқ ёпувчи газ ҳужумидан ҳимоя тизимини буюртма қилиш мумкин.
Автомобиль аввалги двигателини сақлаб қолган. У 6,2 литр сиғимли саккиз цилиндрли бўлиб, 717 от кучига эга. Ягона ўзгартириш машинанинг тўлиқ узатмали бўлгани ҳисобланади.
Dodge Charger Hellcat’нинг орқа узатмали оддий талқини 100 км/соат тезликка 3,7 сонияда эришади. Энг юқори тезлиги соатига 328 километрни ташкил қилади.
Изоҳ (0)