Lexus компанияси ижтимоий тармоқларда LS, LX ва LC моделлари қаторини тўлдирадиган «тўртинчи флагман»нинг биринчи суратини эълон қилди. Бунда компания бу айнан автомобиль бўлишини аниқ кўрсатмаган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Бошқа маълумотга кўра, Lexus компанийси LF-1 Limitless концептининг тижорий талқинини кўрсатишни режалаштирмоқда.
Lexus LF-1 Limitless автопилот тизими ва тўрт ўлчамли навигацион тизими билан жиҳозланган. У анъанавий 3D навигацион тизим каби ишлайди, бироқ қўшимча равишда юриш давомийлиги, куннинг вақти ва йўлдаги вазиятни ҳисобга олиб, ҳайдовчи ва йўловчиларга эҳтиёжни олдиндан айтувчи вақт элементига эга.
Изоҳ (0)