5 сентябрь куни Шимолий Ирландиядаги Лох-Ней кўлидан балиқчи улкан шохли буғунинг бош суягини тутиб олди, деб ёзади TJournal. Топилмани ўрганиб чиққан олимлар у 10 минг йил аввал қирилиб кетган буғулар турига мансуб бўлганини аниқлади.
Ирланд буғулари (ёки катташохли буғулар) — Ер юзида яшаган буғуларнинг энг йириги. Палеонтологлар маълум қилишича, уларнинг қирилиб кетиши айнан улкан шохлари билан боғлиқ: ўрмон қалинлашиб боргани сари, жониворлар катта шох билан ҳаракатланишга қийнала бошлаган.
2014 йилда ўша кўлдан ирланд буғусининг пастки жағини топишган эди — олимлар иккала топилма ҳам битта ҳайвонга тегишли деб тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)