1995 йилда «Коинот гўзали» танловида ғолиб бўлган Челси Смит узоқ давом этган касалликдан кейин вафот этди, деб ёзади The Mirror.
Унинг оиласи вакили маълум қилишича, аёлнинг ўлимига 2017 йил баҳорида аниқланган жигар саратони сабабчи бўлган. У 8 сентябрь куни Пенсильвания штатида онасининг уйида ҳаётдан кўз юмган.
Смит гўзаллик танловида биринчи марта 1994 йилда қатнашган. Ўшанда у Галвестон округидаги энг чиройли қиз номини қўлга киритган. У кейинги босқичлардан ҳам ўтиб, Техас штати гўзалига, сўнг эса «АҚШ гўзали» танловида бутун Америка гўзалига айланган.
Қариндошларининг айтишича, Смит Америка ичида учта танловнинг барчасида ғолиб бўлган ягона мулат қиз бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)