Франция пойтахти Париж шаҳридаги Ritz меҳмонхонасидан Саудия Арабистони маликасининг 800 минг евролик қимматбаҳо буюмлари ўғирлаб кетилди. Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бригадаси ҳодисани ўрганмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, ўғрилик 7 сентябрь куни юз берган. Малика қимматбаҳо буюмларни меҳмонхона хонасидаги сейфда сақламагани таъкидланмоқда. Хонага бузиб киришнинг ҳеч қандай изи аниқланмаган.
Изоҳ (0)