Финляндиянинг Инари шаҳрида 17—19 сентябрь кунлари Арктика муаммолари бўйича конференция бўлиб ўтади. Унда шимолий Европа мамлакатлари, Канада, Россия, Европарламент, минтақадаги туб халқлар ташкилотлари, шунингдек Арктика кенгашининг кузатувчи мамлакатлари бўлган Хитой ва Сингапур вакиллари иштирок этади. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Финляндия парламенти депутати Катри Кульмунининг сўзларига кўра, бу учрашув унинг мамлакатига Арктика учун жуда муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилишга имкон беради.
Конференция мавзулариодан бири иқлим ўзгариши ҳисобланади. Хусусан, энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)