Европарламент депутатлари Венгрияни Европа Иттифоқи кенгашида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишни кўзда тутувчи резолюция лойиҳасини тайёрлади. Бунга сабаб сифатида Венгрия томонидан Европа Иттифоқининг асосий демократик қадриятлари қўпол равишда бузилгани кўрсатилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Европарламентга кўра, Венгриядаги коррупциянинг амалдаги даражаси, давлат молиясига нисабатан шаффофлик ва ҳисобдорликнинг етишмаслиги, шунингдек, ортиқча харажатлар молиявий дастурлар қийматининг ошириб юборилиши Европа Иттифоқининг молиявий манбаларига зарар етказади. Бу Европа Иттифоқи ҳақидаги келишувнинг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган қадриятларнинг бузилиши, деб қаралмоқда.
Европарламент томонидан қайд этилишича, Будапешт конституцион ва сайлов тизимларининг фаолиятида, суд мустақиллигида, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, ОТМларнинг мустақиллиги, дин эркинлиги, бирлашмалар эркинлиги каби соҳаларда демократик қадриятларга амал қилиш бўйича жиддий муаммоларга эга.
Бу масалалар юзасидан баҳслар Европарламентда 11 сентябрда, резолюцияга нисбатан овоз бериш эса 12 сентябрда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)