Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 11 сентябрь куни эрталаб Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига учиб кетди, деб ёзади Asia-Plus. Давлат раҳбарининг ташрифи қанча вақт давом этиши номаълум.
Ўз ишчи сафарини президент Ванж туманидан бошлади. У ерда давлат раҳбари туман марказидаги 4-сон умумтаълим мактабини очиб берди.
Бу орада Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Тоғли Бадахшон мухтор вилояти аҳолисини қуролсизлантириш бўйича махсус операцияни якунлади: улар ўзлари ноқонуний сақлаб келаётган қуролларни ихтиёрий равишда ҳарбийларга топширган.
Изоҳ (0)