Тошкентда қутқарувчилар йўл четидаги дарахтга бориб урилган Nexia салонида қисилиб қолган эркакни чиқариб олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
9 сентябрь куни соат 21:35 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида Nexia русумли автоулови бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ушбу хабарга асосан бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, Nexia русумли автоулов салонида қисилиб қолган фуқаро йўловчи Р.М.ни зудлик билан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олди ва тиббиёт ходимларига топширди.
Изоҳ (0)