Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлиги натижасида жорий йилнинг 9 сентябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Москва—Урганч» йўналиши бўйича ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга олиб келинди ва дафн маросимини ўтказиш учун яқин қариндошларига топширилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 20:30да Липецк вилояти Дубровский тумани Богородск аҳоли пунктида йўл транспорт ҳодисаси юз берган эди. Бунинг натижасида, воқеа жойида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 1 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)