8 сентябрдан бошлаб «Термиз — Душанбе», «Денов- Душанбе», «Самарқанд- Панжикент» йўналишида халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
«Термиз — Душанбе» халқаро автобус йўналишининг масофаси 251 километр бўлиб, қатновга сарфланадиган умумий вақт 5 соату 39 дақиқани ташкил этади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Термиздан Душанбегача — 70 минг сўм. Душанбедан Термизгача эса 70 сомони қилиб белгиланди.
Йўналиш масофаси 107 километр бўлган «Денов — Душанбе» халқаро автобус йўналишида йўловчилар 2 соат 25 дақиқада ўз манзилига етказилади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Деновдан Душанбегача 40 минг сўм, Душанбедан Деновнача эса 40 сомони этиб белгиланди.
«Самарқанд — Панжикент» халқаро автобус йўналишининг масофаси 64 километр. Қатновга сарфланадиган умумий вақт 1 соату 25 дақиқа бўлиб, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Самарқанддан Панжикентгача 20 минг сўм. Панжикентдан Самарқандгача эса 20 сомони қилиб белгиланди.
Изоҳ (0)