Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Дмитрий Медведев ҳамда Абдулла Арипов Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга режалаштирилаётган давлат ташрифини муҳокама қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
«Жорий йил октябрь ойида Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга режалаштирилаётган ташрифига алоҳида эътибор қаратдик», — деб таъкидлади Медведев ҳукуматлараро комиссия қўшма мажлисида.
Абдулла Арипов ҳам Москвада бўлиб ўтган музокараларда Путиннинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи кун тартиби муҳокама қилинганлигини билдирди.
Изоҳ (0)