Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбирда университет ректори Шерзод Қудратхўжаев барчани самимий қутлаб, ҳамкор ташкилотлар вакилларига сертификатлар топширди.
Университет тақдимотига бағишланган фильм намойиш этилди, ленталар кесилди.
— 2018/2019 йилги ўқув йили тантанали бошланди, — дейди университет интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар факультети декани Нозима Муратова. — Ўқув аудиторияларининг ҳар бирида медиа маҳсулотларни узатиш, кўриш имконияти яратилган, дарс жадваллари ҳам электрон тарзда йўлга қўйилан. Бакалавр босқичида 8, магистратура босқичида 9 йўналишда талабалар билим олади.
Очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар университетда амалга оширилган ишлар, яратилган шароитлар билан танишди.
Изоҳ (0)