АҚШнинг Ратгер университети сайёрашунослари Ой сатҳида ёрқин нақшларнинг пайдо бўлиши сабабини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олимлар «Ой нақшлари»нинг пайдо бўлиши муайян магнит аномалияси билан боғлиқлигини билар эди, аммо кучли магнит майдонининг ҳар бир ҳудуди ҳам ўз атрофида бундай нақшлар ҳосил қилмас эди. Бунда Ойнинг ўзи глобал магнит майдони ҳосил қилмайди. Шу боис табиий йўлдош юзасидаги бундай структураларнинг келиб чиқиши номаълумлигича қолаётган эди.
Компьютерда моделлаштириш ёрдамида олимлар бу нақшлар йўлдош юзаси остида жойлашган магнит майдони атрофида юзага келиши мумкинлигини аниқлади.
Айнан мана шундай нақшлар туфайли машҳур «Ойдаги одам юзи» иллюзияси юзага келади. Бунда Ойдаги структуралар тузилиши одамнинг юзини эслатиб юбориши инобатга олинади.
Изоҳ (0)