Тан олинмаган Донецк халқ республикаси (ДХР) Халқ кенгаши 7 сентябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда ДХР раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида парламент раиси Денис Пушилинни тайинлади. Бу ҳақда «ДХР янгиликлари» сайтида хабар берилди. Тегишли ҳужжатни ёқлаб кўпчилик депутатлар овоз берди.
Донецк парламенти ҳам Александр Захарченконинг бу лавозимдаги ваколатларини «унинг ўлими муносабати билан» муддатидан аввал тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.
Донецк халқ республикаси раҳбари Александр Захарченко 31 август куни кечқурун Украинанинг Донецк шаҳри марказидаги «Сепар» кафесида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)