Япониянинг Хоккайдо оролида юз берган зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru» Япония ҳукумати бош котиби Ёсихиде Сугага таяниб.
Бундан ташқари, 125 киши жабрланган, 39 киши бедарак йўқолган.
Шунингдек, оролнинг катта қисми электр энергиясисиз қолди. 2,95 миллионта уйда чироқ ўчди. Суганинг айтишича, электр станцияларида ускуналар ишдан чиққани сабабли қайта тиклаш қачон якунланиши номаълум.
Япония шимолида 6,7 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила эпицентри Саппоро аҳоли пунктидан 67 км жануби-шарқда 39 км чуқурликда жойлашди. Аввалроқ Хоккайдо оролидаги «Томари» АЭС ташқи қувватдан узилиб қолгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)