Таиланднинг Раёнг провинциясида мактаб ўқувчилари қамоқхонага экскурсияга борди. Болалардан бири муассасада ўз отасини учратди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Йўлбошловчи болалар гуруҳини қамоқхонада олиб юрган ва болалардан бири тўхтаб, йиғлаб юборганини кўрган. Маълум бўлишича, бола маҳбуслар орасида отасини таниб қолган. У отасининг бу қамоқхонада эканлигини билмаган.
Йўлбошловчи назоратчилардан бола отаси билан гаплашиши мумкин ёки йўқлигини сўраган. Рухсат олган бола отасининг оёқларига тиз чўккан. У синфдошларининг олдида отаси учун уялмаслигини айтган
Эркак ҳам йиғлаган ва ўғлига қамоқдан чиққанидан кейин яхши одам бўлишга ваъда берган.
Изоҳ (0)