Мексиканинг Group Vidaнта компанияси профессионал дам олувчи вакансиясини эълон қилди. Бу ҳақда «Korrespndent.net» хабар берди.
Номзоддан бир йил давомида маданият билан танишиш, маҳаллий пляжлар, курорт ва барларда дам олиш ҳамда бу ҳақда интернетда ҳикоя қилиш талаб қилинади.
Ходим мамлакатдаги энг чиройли пляжлардан бирига кўчиб ўтиши керак бўлади. Компания номзодга аниқ талабларни илгари сурган. Улар қаторига мулоқотга киришиш хоҳиши, янги танишлар орттиришни билиш, ўз фикрларни чиройли ифодалаш, кўрган нарсасини суратга ва тасвирга олиш лииради.
Иш берувчилар қўшимча талаблар сифатида савдо соҳасидаги тажриба, вақтни бошқариш кўникмаларини кўрсатган.
Изоҳ (0)