Суриялик қочоқларнинг катта гуруҳи Ливандан ўз ватанига қайтишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаасини бошқариш миллий маркази раҳбари генерал-майор Михаил Мизинцевга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Уларнинг сони етти минг кишигача етиши мумкин. Мизинцевнинг сўзларига кўра, кўплаб ғарб мамлакатларнинг ноконструктив позицияси сабабли бу жараён бўйича дунё ҳамжамиятининг молиявий кўмаги мавжуд эмас.
Халқаро инсонпарварлик ташкилотлари суриялик қочоқларга ёрдам бериш ишига фаол қўшилди, бироқ улар донор мамлакатлар фикрини ҳисобга олиб ҳаракат қилишга мажбур бўлмоқда.
Генералнинг қайд этишича, ҳар йили Европада бир миллион суриялик қочоқни таъминлаш учун 16 миллиард доллар керак бўлади. Сурияга қайтишга тайёр бўлган 1,7 миллиард қочоқнинг қайтиши бўйича бутун жараённи молиялаштириш учун эса уч йилда атиги 12 миллиард доллар ажратиш керак.
Изоҳ (0)