Филиппинлик қиз вафот этган севгилисига «турмушга чиқди», деб ёзмоқда «РИА Новости».
22 ёшли йигит автоҳалокатда қурбон бўлган. Йўқотишни қабул қила олмаган 19 ёшли қиз дафн маросимида «никоҳ тўйини» уюштирди: келин «бўлажак рафиқаси» билан видолашиш учун оқ кўйлакда келган ва «никоҳ қайд этиш» маросимини ўтказган.
Қиз марҳумнинг бармоғига никоҳ узугини тақишни ҳам режалаштирган, бироқ муваффақиятсиз уринишдан кейин уни куёвнинг қўлига қўйган.
Таъкидланишича, йигитнинг ота-онаси ноодатий маросимга қаршилик қилмаган ва қизнинг вафот этган ўғлига «турмушга чиқишига» рухсат берган.
Изоҳ (0)