Бугун, 5 сентябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Дилшод Шарипов хабар берди.
Мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар шоҳсупага кўтарилди ва икки давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.Икки мамлакат президенти тор ва кенг доирадаги музокараларда иштирок этади. Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)