BMW компанияси iX3 электр кроссоверига буюртмаларни қабул қилмоқда. Автомобильнинг ишлаб чиқарилиши эса 2020 йилда йўлга қўйилади. Дастлабки савдолар Норвегияда бошланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Айни пайтда норвегияликлар харид учун 15 минг кронага (1800 доллар) навбат банд қилмоқда.
BMW iX3 намунаси жорий йилнинг баҳорида Пекинда намойиш қилинган. Намуна асосида компания серияли ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Электрокроссовер Х3 платформасида қурилган. Бир марта тўлиқ қувват билан машина 400 километрни босиб ўтади.
150 киловаттли махсус юқори тезликдаги станцияда машина аккумуляторлари ярим соатда тўлиқ қувватланади.
Изоҳ (0)