Жиззах шаҳрида 31 август куни инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Фориш туманида яшовчи Б.У. «ВАЗ-2106» («Жигули») машинасини Ислом Каримов — Буюк Турон кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган, А.Н. бошқарувидаги ЗИЛ-131 юк машинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада «Жигули»даги йўловчилар — ҳайдовчининг рафиқаси М.Т. ҳамда М.Қ. исмли аёллар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. «Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай улар вафот этган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)