Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» доирасида амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторингини олиб бориш, шунингдек, ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни»ни ўтказиш бўйича дастур тасдиқланди.
Шунингдек, ушбу ҳужжат билан Ички ишлар вазирлигининг тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилишини йўлга қўйиши белгиланди.
Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги зиммасига тегишли вазирликлар билан биргаликда «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» мажбурий фанини жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Изоҳ (0)