Самарқанд вилоятида 1 сентябрь куни бир неча кишининг ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Самарқанд туманида яшовчи I.У.нинг бошқарувидаги Lacetti Самарқанд халқа йўлининг 4-километрида кетаётиб, ҳайдовчи бошқарувни эплай олмаганлиги туфайли йўл четига ағдарилиб кетган.
«Натижада ҳайдовчининг турмуш ўртоғи Г.Н. ва 19 ёшли қизи Г.У.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)