Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси этиб тайинланган Сардор Рустамбоев Франция президенти Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги «Дарё»га маълум қилди.
Франция раҳбари Ўзбекистон Президенти ва халқини яна бир бора Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги билан қутлади.
Эммануэль Макрон Ўзбекистон-Франция алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини ижобий баҳолади ҳамда республика раҳбарига икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган аҳамиятли ҳиссаси учун шахсий миннатдорчилигини изҳор этди.
Шу билан бирга, у Ўзбекистон Президентининг Парижга бўлғуси ташрифи нафақат икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш ва кенгайтириш масалаларини, балки долзарб халқаро ва минтақавий мавзуларни ҳам муҳокама қилиш имконини беришини таъкидлади.
Изоҳ (0)