Тошкентда «Жомий» майдонидан «Тузель-3» массивига қатнайдиган 148-сонли автобус маршрути 1 сентябрдан Тошкент вилояти Қибрай тумани «Баҳор» маҳалла фуқаролар йиғинига қадар узайтирилди, деб ёзади «Газета.uz».
Қайд этилишича, ушбу қарор маҳалла фуқаролар йиғини талаб ва истакларига кўра қабул қилинган.
Маршрутда шунингдек, график сони ҳам еттитадан саккизтагача Isuzu автобусларига кўпайтирилган. Автобуслардан тўрттаси янги.
1 сентябрдан Тошкент халқаро аэропорти — Тузель йўналишида ҳаракатланувчи 106-маршрут ҳам 4 та янги Isuzu автобуси билан таъминланган.
Изоҳ (0)