Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 2 сентябрь куни Наманган вилояти «Навбаҳор» стадионида, 3 сентябрь куни Бекобод туманидаги «Металлург» стадионида ўтказилиши режалаштирилган концертлари иккинчи марта қолдирилди.
Ушбу ҳудудларда бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт дастурларининг қолдирилиш сабаблари ҳақида Юлдуз Усмонованинг продюсери Мансур Агалиев журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида гапириб берди.
Юлдуз Усмонованинг Наманган ва Бекободда бўлиб ўтиши режалаштирилган концерти биринчи маротаба ҳавонинг жуда ҳам исиб кетгани боис қолдирилган эди. Бу сафар эса сохта билетлар чиқиб кетгани сабабли концерт дастурларини яна қолдиришга мажбур бўлдик.Вилоятлар бўйлаб ўтказилаётган гастрол концертларининг ҳар бирида 150—200 киши меҳнат қилади. Ҳар бир концертга яхшигина маблағ сарфланади. Сохта билетлар тарқаб кетиши оқибатида ташкилотчилар ҳам биз билан аввалдан келишилган шартномани бажара олмайди. Шуларни инобатга олган ҳолда, концертларни қолдиришга мажбур бўлдик.
Мансур Агалиев, Юлдуз Усмонованинг продюсери
Изоҳ (0)