Ёшлар симфоник оркестри томонидан 5 сентябрь куни Буюк британиялик скрипкачи ва бастакор Ванесса Мэй иштирокида хайрия концерт дастури ташкил этилади. Бу ҳақда Ёшлар Иттифоқи матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
Ушбу хайрия концертини ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон ёшлари ўртасида жаҳон классик мусиқа меросини оммалаштириш, ёшларни нодир санъат асарларига бўлган қизиқишларини ошириш ва иқтидорларини рағбатлантиришдан иборат экани билдирилмоқда.
Концерт пойтахтдаги Форумлар саройида ўтказилади.
Таклифномалар фаол ва иқтидорли ёшлар, маданият ва санъат арбоблари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига бепул тарқатилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)