Голливуд юлдузлари Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг икки йилдан буён давом этаётган ажрашув бўйича суд иши, ниҳоят, жойидан силжиди: актриса собиқ эри билан болаларга биргаликда васийлик қилишга розилик берди, деб ёзади «Газета.ru».
Жоли ва Питт аввалроқ васийлик мавзусида суд мажлисини ўтказишни режалаштирган эди, бироқ муроса туфайли бунга эҳтиёж қолмади. Томонлар қимматли қоғозлар бўйича ўз экспертлари тавсияси билан вақтинчалик келишувни маъқуллаган.
Шундан кейин маълум бўлишича, Анжелина ўқув йили бошланишидан аввалги ёзнинг сўнгги кунларидан завқ олмоқда ва болаларига отаси билан алоқаларни қайта тиклашга ёрдам бермоқда.
Изоҳ (0)