АҚШнинг Такервилл (Оклахома штати) шаҳрида Backstreet Boys поп-гуруҳи концерти бошланишини кутиб турган 14 киши тадбир учун вақтинчалик тикланган кириш аркаси қулашидан жабрланди. Бу ҳақда гуруҳ концерти ўтказилиши керак бўлган WinStar World Casино and Resort маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Аркага соатига 70-80 миль тезликда шамол ва кучли ёмғир ёпирилди. 14 кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди, кейинчалик маҳаллий касалхонага етказилди. Улардан икки нафарига жавоб берилди», — дейилади казино хабарида.
Гуруҳ чиқиши бошқа муддатга қолдирилди.
Изоҳ (0)