• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гулноза Саид: Идеал демократик давлатда ҳукуматнинг журналистлар билан иши бўлмаслиги керак (видео)

    Ўзбекистонда матбуот эркинлиги, ОАВ соҳасида ўзгаришлар рўй бераётгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо бу йўлда ўнқир-чўнқирликларга ҳам дуч келинмоқда. Охирги воқеалардан бири — Никита Макаренко воқеасидан кўпчилик хабардор бўлса керак.

    Яқинда бир гуруҳ ўзбекистонлик ОАВ ходимларида журналистларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасида жаҳон тажрибасини ўрганиш имконияти пайдо бўлди. «Дарё», «Kun.uz» ва «Xabar.uz» журналистлари ижодий сафар билан АҚШда бўлганида Нью-Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича эксперти Гулноза Саид билан айнан шу мавзуда суҳбат уюштирди. Интервьюда жаҳон миқёсида журналистларни ҳимоя қилиш амалиёти ҳақида сўз борди, Ўзбекистондаги ўзгаришларга эксперт баҳоси берилди, шунингдек, бу борада ўзбек жамияти ва ҳукумати олдида турган ишлар муҳокама қилинди.

    - Учрашганимиздан жуда хурсандмиз. Ташкилотнинг фаолияти ҳақида билмоқчи эдик. Сизларнинг фаолият доирангиз қанақа, принципларинг қанақа?

    - Авваламбор Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига, қолаверса, Нью-Йорк шаҳрига хуш келибсиз. Бизнинг ташкилот 1981 йилдан бери фаолият юритади. Номидан аниқки, биз бутун дунё бўйлаб журналистларни ҳимоя қиламиз. Менинг соҳам — Европа ва Марказий Осиё, яъни собиқ совет республикалари; Туркия ҳам мана шу минтақага киради.

    Гулноза Саид. Фото: «Дарё»

    Гулноза Саид. Фото: «Дарё»

    Қизиғи шундаки, Ўзбекистондан журналистлар кўпам келавермайди. Тўғриси, охирги марта ўзбекистонлик журналистлар қачон келгани ёдимда йўқ. Айнан шу сабабдан сизларнинг бу ерга келишингиз ва мен билан суҳбат қилишингиз янада қувонарли ҳолат. Яна бир бор хуш келибсиз. Фақат мени гапиртирмасангизда, сиздан ҳам маълумот олсам жуда яхши бўларди. Бундай имкониятлар бундан кейин янада кўпаяверади деган умиддаман. Чунки Ўзбекистонда сўнгги вақтларда матбуот эркинлиги борасида, журналистлар фаолияти борасида муайян ўзгаришлар бор. Ва жуда кўплари қувонарли.

    Биз ноҳукумат нотижорат ташкилотмиз ва ўзимизнинг мустақиллигимизни сақлаб қолиш учун, холислигимизни сақлаб қолиш учун ҳеч қайси ҳукуматдан бир тийин маблағ олмаймиз. Ҳатто у ёки бу ҳукумат конференция ўтказса ва бизни таклиф қилса, чипта бўладими ёки меҳмонхона учун тўловлар бўладими, ҳаммасини ўзимиз амалга оширамиз.

    Афсуски, айримлар Нью-Йоркда жойлашганимизни билиб, бизни Америка ташкилоти деб ўйлайди. Тўғри, Америкада жойлашганмиз, 1981 йилда ташкилотимизга асос солинган. Ташкилотимизга асос солинишига Лотин Америкасидан бир журналистнинг аҳволи сабабчи бўлган. Ўшанда бир гуруҳ америкалик журналистлар, New York Times ва бошқа нуфузли оммавий ахборот воситаларидан журналистлар ҳамкасбига ёрдам бермоқчи бўлиб ташкилотни тузган. Номимизга қарасангиз ҳам, ташкилот дейилмаймиз, қўмита дейиламиз, ваҳоланки, структурамизга қарасангиз, ташкилотмиз.

    Фаолиятимизга шунча йил бўлган бўлса, хусусий корпорациялардан ёки жисмоний шахслардан, хайрия сифатида бизга маблағ ажратганларнинг ҳомийлиги ҳисобидан фаолият юритамиз.

    Фото: “Дарё”

    Фото: “Дарё”

    - Йирик корпорациялар ҳам ҳомийлик қилади, хайрия пули ажратади дедингиз. Биламизки, баъзи бир йирик компанияларнинг журналистлар билан муаммоси бор. Шу турдаги компаниялар ҳам сизга ҳомийлик қилса, кейинчалик холислигингизга таъсир қилмайдими?

    - Булар бизнес корпорациялари эмас, компаниялар ёки жамғармалардир. Билсангиз, АҚШ ва кўплаб бошқа Ғарб давлатлари қонунчилигида хайрияга пул ажратилса, ташкилот солиқлари камайиши мумкин. Айни пайтда ташкилот ажратган маблағи устидан назоратга эга бўлмайди, яъни унга таъсир қила олмайди. Бизга биров пул берса, у пул нимага кетяпти, деб сўраб-суриштирмайди, уни эмас, буни ёритинглар, у тарздамас, мана бу тарзда ёритинглар дейишга ҳаққи йўқ. Қонунчилик шундай ишлайди.

    - Халқаро миқёсда фаолият юритасизлар. Лекин халқаро миқёс жуда катта ҳажмдаги ишни талаб қилади. Бутун дунёни қамраб олиш учун қандай воситалардан, механизмлардан фойдаланасизлар? Мониторинг тизими йўлга қўйилганми, ёки журналистларни дунё миқёсида ҳимоя қилиш учун қанақа қуролларинг бор?

    - Мана менинг касбим журналист, журналист сифатида кўп йиллар давомида фаолият юритганман. Бизнинг ташкилотда ишлайдиганлар, лавозими менга ўхшаб тадқиқотчи бўлсаям, аксарият журналист, журналистикадан кириб келган, энг юқори бошлиғимиздан бошлаб оддий ишчиларгача. Ва биз ўз фаолиятимизда журналистика методларидан фойдаланган ҳолда журналистларни ҳимоя қиламиз.

    Биринчидан, Нью-Йоркда жамоамиз бор, энг катта жамоамиз айнан Нью-Йоркда. Вашингтонда жамоамиз бор. Брюсселда ҳам бор, у Европа Иттифоқи институтлари билан ишлайди. Бундан ташқари, турли мамлакатларда ўз мухбирларимиз бор. Мухбирлар ўша мамлакатлардаги вазиятни ўрганиб, бизга хабар юборади. Биз бу хабарларни ўрганганда ҳам журналистика тамойилларига риоя қиламиз. Масалан, камида икки бир-биридан мустақил манбага таянган ҳолда у ёки бу ҳолатни ёритамиз.

    Бугун, айтайлик, ҳозиргина сизлар билан учрашишдан олдин Беларусга оид баёнот чиқардик. Чунки Беларусда ҳуқуқ-тартибот органлари бир неча газета-журналлар таҳририятларига борган, тинтув ўтказган, кеча ва бугун камида 17 журналист ҳибсга олинган. Ҳозирги пайтда етти журналист ҳалиям ҳибсда. Киевда ўрнашган мухбиримиз Беларусниям ёритади. Унинг бизга хабар беришича, бу ишлар бевосита журналистика билан боғлиқ. Шунинг учун бугун биз протест сифатида баёнот чиқардик. Аммо шунда ҳам Беларусь расмийларига, ҳукуматига мурожаат қиламиз, сабабларини сўраймиз. Ҳукуматлар эса ҳар хил бўлади. Баъзилари жавоб беради, баъзилари жавоб бермайди. Лекин биз матбуотданам маълумот қидирамиз. Мисол учун, бугунги баёнотимизга Беларусь ташқи ишлар вазирлигининг баёнотини ҳам киритдик. Бу рейдлар ортида ҳеч қандай сиёсий сабаблар йўқ, деган маънода бир баёнот чиқарилган улар томонидан.

    Қўмитанинг турли мамлакатлардаги мухбирлари Twitter’даги махсус саҳифада долзарб муаммолар юзасидан твитлар бериб боради. Фото: «Дарё»

    Қўмитанинг турли мамлакатлардаги мухбирлари Twitter’даги махсус саҳифада долзарб муаммолар юзасидан твитлар бериб боради. Фото: «Дарё»

    Уни биз ўз баёнотимизга қўшамиз албатта. Лекин, шунга қарамай, ахборот агентлигимасмиз, балки адвокатлик ташкилотимиз, яъни муайян ҳуқуқлар учун, хусусан, матбуот эркинлиги учун курашамиз ва шунга даъват этамиз. Бугунги баёнотда ҳам Беларусь ҳукуматини журналистларни озод этишга чақирдик.

    Фаолиятимизнинг катта бир қисми журналистларга ёрдам бериш билан боғлиқ. Бунда молиявий ёрдам назарда тутилмоқда. Масалан, Ўзбекистонда ҳам журналистлар қамоқда бўлганида ёки қандайдир суд ишига жалб этилганида, улар бошқа сабабларга кўра эмас, ҳақиқатан журналистика учун, айнан ёзган мақолалари, тайёрлаган репортажлари учун қувғин қилинаётганига ишонч ҳосил қилсак, у журналистга ёрдам берамиз, маблағ ажратамиз. Бошқа мамлакатларда ҳам шунақа. Мисол учун, мана ҳозир Сурияда жуда катта инқироз рўй бермоқда. Жуда кичкина бир ҳудудда катта сонда журналистлар қамалиб қолди. Неча ҳафтадан бери шу масала билан шуғулланадиган махсус жамоамиз ўша журналистларни Суриядан олиб чиқиш устида ишламоқда. Бунда ҳам БМТ, ҳам қўшни давлатлар — Қатар, Туркия ҳукуматлари билан музокаралар олиб бориш ва уларнинг розилигини олиш, ундан кейин журналистларни олиб чиқиш талаб этилади. Буларнинг бари ҳозирги кунда менинг ҳамкасбларим ишлаётган масалалардир.

    Фото: Жамшид Ниёзов

    Фото: Жамшид Ниёзов

    Никарагуа, Бангладеш — қаерда журналистлар қийин аҳволда қолган бўлса, фаолиятимиз фокусини ўша ерга қаратамиз.

    - Ва бу самара берадими?

    - Самара беради. Айтганимдек, баъзи ҳолатларда журналистларга мамлакатдан чиқиб кетишга ёрдам берамиз. Баъзида бу ҳақда улар, ҳеч қандай баёнот чиқарманг, чунки мен қўрқяпман, дейди. Ўшанда журналистнинг ўзига ёки оиласи билан бирга чиқиб кетишга ёрдам берамиз ва биринчи вақтларда келган мамлакатида яшаб туришига имконият яратиб берамиз. Айрим журналистлар бор, жуда кўплаб суриялик журналистлар Туркия орқали Европага бориб қолган, у ерда бошпана сўраган, аммо уларнинг иши ҳалиям кўриб чиқиляпти. Бундай вазиятларда, ҳақиқатан, бизнинг тадқиқотга кўра, бу инсон журналист ва журналистикаси сабабли азият чекмоқда, ватанини тарк этишга мажбур бўлган деган мазмунда хат ёзиб берамиз, ёки БМТ қочқинлар агентлиги ёки бошқа ташкилотларга тавсия берамиз.

    - Хулосангиз инобатга олинадими?

    - Кўп ҳолларда инобатга олинади, чунки бизнинг ташкилот жуда катта нуфузга эга. БМТ доирасида бўладими, бошқа доираларда бўладими, қаерда матбуот эркинлиги муҳокама қилинса, бизнинг мутахассислар таклиф қилинади.

    - Ўзбекистон ҳақида сўз очдингиз. Мана бугун Ўзбекистонда матбуот эркинлиги шаббодалари елиб турибди. Бу Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келганидан кейин бошланди. Ундан олдин эса матбуот анча қаттиқ цензура остида эди. Айтингчи, матбуот эркинлиги шаббодаси кўпроқ елгани сари журналистларга қандай хавф туғилиши мумкин?

    - Яхши савол. Бу саволни биз ўзаро муҳокама қилсак яхши бўларди, чунки сизнинг фикрингиз ҳам менга қизиқ. Ўзбекистондаги ўзгаришлар қувонарли, лекин уларнинг суръатларига қарайдиган бўлсак, шу пайтгача қилиниши мумкин ва қилиниши керак бўлган ишлар бундан ҳам кўп. Жараён аста-секин кечяпти. Умуман олганда, ижобий жараён, лекин ҳатто қўшни мамлакатларга қараганда ҳам Ўзбекистондаги журналистларга, матбуот эркинлигига оид масалада қилинадиган ишлар ҳали кўп. Чунки жуда кўп веб-сайтлар ҳалиям блокланган, журналистларда ҳалиям ўзини ўзи цензура қилиш амалиёти кенг тарқалган, чунки йиллар давомида улар у ёки бу муҳим масалани танқидий равишда, мустақил равишда ёритишга журъат этганида бу нарса бошига урилган. Биламиз, илгари қанча журналистлар қамоқда бўлган, мана охирги йигирма йил ичида биринчи марта, бизнинг тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда қамалган журналист қолмади. Сўнгги икки йилда бор журналистлар озодликка чиқарилди ва ҳатто ўтган йили қамалган икки журналист ҳам жуда катта, ошкора суд бўлганидан кейин озодликка чиқарилди.

    Фото: Жамшид Ниёзов

    Фото: Жамшид Ниёзов

    - Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов ва бошқаларнинг устидан жуда катта суд жараёни бўлди. Ўзбекистон учун бу улкан воқеа бўлди. Балки биринчи марта журналист оқланиб чиқди. Мана шу жараённи сиз кузатдингизми? Кузатган бўлсангиз, шу асосда қанақа хулосаларга келдингиз?

    - Кузатдик. Яқиндан кузатиб бордик. Бобомурод Абдуллаев ғойиб бўлиб, кейин ҳибсхонада топилганидан бошлаб. Ўтган йил сентябрь ва октябрь ойларида бўлган бу ҳодисалар. Ўшандан бошлаб биз баёнот чиқардик, қўшма баёнотларга қўшилдик, нафақат бизнинг ташкилот, балки бошқа ташкилотлар ҳам бу масалада кўплаб баёнотлар чиқарди.

    Биз йилига бир марта дунё бўйлаб қамалган журналистларга оид ҳисоботлар чиқарамиз. Декабрда. Ўша ҳисоботда ҳам қамалган журналистларнинг исмларини кўришингиз мумкин эди. Кейин бошланган судни ҳам кузатиб бордик. Ҳақиқатан ҳам, мисли кўрилмаган суд бўлди. Чунки биринчи марта 159-моддада гумон қилинган журналистлар озодликка чиқди. Бобомурод тўла оқланмаган бўлса-да, озодликка чиқди.

    Лекин бир нарсани айтиб ўтишим керак. Агар халқаро тажрибага ва амалиётга асослансак, Ўзбекистон ҳукумати адолатсиз қамалган ва умрининг муайян қисмини — бир неча ойини, кўплаб йилларини қамоқда ўтказган журналистларни реабилитация қилиши керак, маънавий зарарни қоплаши керак. Мана шу амалиётни Ўзбекистон ҳукумати бошлаши керак. Ҳақиқатан тўла демократик давлат эканлигини халқаро саҳнада намойиш қилмоқчи бўлса.

    - Бу суд Ўзбекистон имижини яхшиладими, нима деб ўйлайсиз?

    - Менинг назаримда, дунё миқёсида бу суд жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон имижини яхши тарафга ўзгартирди. Лекин яна бир нарсани ёдда тутиш керакки, халқаро ташкилотлар, у ерда ишлайдиган одамлар жуда катта мутахассислар, ёш болалар эмас. Шунчаки суд яхши ўтиб, ундан кейин ўзгариш бўлмаса, бу ижобий ўзгаришларни пучга чиқаради. Бундан кейинги аҳвол жуда муҳим.

    - Мамлакатимизда бугун журналистларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ҳукуматнинг ролини қандай баҳолайсиз?

    - Биласизми, агар комил, идеал демократик давлатни оладиган бўлсак, журналистлар билан ҳукуматнинг иши бўлмаслиги керак. Журналистлар ўз вазифасини, яъни жамоатчиликни хабардор қилиб туриш вазифасини бемалол бажариши керак. Журналистлар ҳам ҳар хил бўлади: баъзилари профессионал, баъзилари унчалик эмас, баъзиларининг сиёсий қарашлари ўнг ёки сўл бўлади ва ҳоказо. Бу ҳақиқий демократик жамиятдаги вазият. Шундай экан, ҳукуматнинг роли қандай бўлиши керак деганда мана шу идеалдан келиб чиқсак, ҳукумат умуман аралашмасин, ҳамма веб-сайтларни очиб қўйсин, жамоатчиликнинг ўзи, яъни фуқаролар — ўзбекистонликларнинг ўзлари, бу веб-сайт менга ёқади, бераётган репортажлари ишончга сазовор экан, деб, ўзи учун ўзи хулоса чиқарсин.

    Фото: Аъзам Обидов

    Фото: Аъзам Обидов

    Тушунаман, прагматик ёндашсак, Ўзбекистонда бир кунда бундай ўзгариш бўлмайди. Ҳозирги вазиятда кўряпмизки, президентдан ёки айрим ҳукумат расмийлари қайси бир нозик масалани кўтарса ва танқид қилса, ундан кейин журналистлар ҳам ўша масалани кўтаришга журъат этяпти. Бу мина даласида юргандай гап. У ерга қадам қўясиз, бу ерга қадам қўясиз, қани портлайдими, йўқми, деб қўрқасиз...

    - Ҳамон қўрқув бор.

    - Ҳа, ҳамон қўрқув бор. Афсуски, ҳамон қўрқув бор.

    - Бугунги суҳбатдан жудаям хурсандмиз. Чиройли ва яхши суҳбат бўлди.

    - Раҳмат

    - Янада кўпроқ суҳбатлар қилиш умидида қоламиз.

    Эльдар Асанов, Хуршид Далиев, Жамшид Ниёзовлар суҳбатлашди.

    29.08.2018, 19:15   Изоҳ (0)   19552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода маҳалладошининг тилла тақинчоқларни ўғирлаган аёл қўлга олинди

    29.08.2018, 18:15

    Жиззахда ўт ўчирувчилар ўртасида «Энг фаол ёш ходим» кўрик-танлови ўтказилди

    29.08.2018, 18:06

    Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари Миробод туман аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди

    29.08.2018, 17:51

    Самарқандда мустақилликнинг 27 йиллик байрами нишонланди (фото)

    29.08.2018, 17:36

    Жиззахлик йўловчи аёл ҳайдовчининг телефони ва 650 минг сўм пулини ўғирлаб кетди

    29.08.2018, 17:20

    Ўрта Чирчиқ туманида наркотик моддаларнинг яширин савдосига чек қўйилди

    29.08.2018, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.